Ҳижрий XIII (XIX) аср келди. Исломий Давлат билан ғайриисломий давлатлар ўртасидаги мезон ўзгарди. Исломий олам палласи енгиллашиб, Европа давлатлари палласи эса аста-секин оғирлаша борди. Европада уйғониш бошланди. Мусулмонлар устида эса фикрий қотиб қолганликнинг ҳамда Исломни нотўғри татбиқ қилишнинг оқибатлари намоён бўлди. XIX аср файласуфлар, ёзувчи ва муфаккирлар сарфлаган улкан меҳнатлар туфайли Европа фикрида пайдо бўлган буюк ўзгаришлар юз берганининг шоҳиди бўлди. Ҳаётий қарашларда янги раъйларни пайдо қилишда ўз таъсирига эга турли ҳаракатлар юзага келди. Ҳаётдаги барча қонунларни ўзгартириш амалга ошган ишларнинг энг муҳими бўлди. Европада мустабид қиролликнинг кўланкаси секин-аста йўқолди. Унинг ўрнини парламент бошқаруви ва халқ ҳукмронлигига асосланган янги бошқарув қонунлари эгаллади. Бу ҳолатнинг ҳамда шу асрда юзага келган саноат инқилобининг Европада уйғонишни жадаллаштиришга катта таъсири бўлди. Турли кашфиётлар юз берди. Бу ишларнинг барчаси, умуман олганда, Европанинг қудратли бўлишида, фикрий ва моддий ривожланишида улкан таъсир кўрсатди. Ушбу моддий қудрат ва илмий тараққиёт натижасида халқаро майдонда Европа олами Ислом оламидан анча устун бўлиб қолди ва «Шарқий масала» тушунчаси ўзгариб, у Европанинг исломий хатарлардан ҳимояланиши масаласи эмас, балки Усмоний Давлатни парчалаш масаласи бўлиб қолди. «Шарқий масала» тушунчасидаги ушбу ўзгариш, Европанинг фикрий юксалиши, илмий тараққиёти ва саноат инқилоби ҳамда Усмонийлар давлатининг заиф ва тарқоқлиги - буларнинг барчаси Исломий Давлат билан куфр давлатлари ўртасида ушбу сиёсий инқилобнинг пайдо бўлишига олиб борди. Натижада, европаликларнинг палласи оғирлашди ва мусулмонларнинг палласи енгил бўлиб қолди.
126-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|